2019 йилнинг 4 июль куни Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик хизматига Тойлоқ туманидаги Мирзаполвон қишлоғида яшовчи Ҳ.А. мурожаат қилиб, ёрдам сўраган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, 3 июль куни Мирзаполвон қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида жойлашган, ўзлаштирилган ер майдонида деҳқончилик қилиш учун оролчага 24 нафар маҳаллий фуқаро дарёни кечиб ўтган. Аммо сув сатҳи кўтарилганлиги туфайли оролчадан яшаш пунктига қайтиш имкони бўлмаган.
Вилоят ФВБ бошлиғи раҳбарлигида жами 4 нафар ҳарбий хизматчи ва 6 нафар қутқарувчи зудлик билан белгиланган ҳудудга етиб борди. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида оролчада қолиб кетган 24 нафар фуқаро тан жароҳатисиз махсус кичик ҳажмли кемада қирғоққа олиб ўтилди.
Изоҳ (0)