«Ласковий май» поп-гуруҳининг собиқ солисти Юрий Шатунов бурун бўшлиғидаги яллиғланиш сабаб зудлик билан Москадаги клиникаларнинг бирида операция қилинди. Бу ҳақда қўшиқчининг директори Аркадий Кудряшовга таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, операция муваффақиятли ўтган бўлиб, қўшиқчи яна бир ҳафтага яқин клиникада қолади. Шундан сўнг, Шатунов бурун бўшлиғининг яллиғланишига олиб келган тишини олдириб ташлаш учун бошқа бир клиникага йўл олади.
Шатунов 2 июль куни, узоқ давом этган гастрол сафарларидан кейин Москвадаги шифохонага ётқизилган.
Изоҳ (0)