Ивуарлик ярим ҳимоячи Яя Туре Хитойнинг «Циндао Ҳайню» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клубнинг Instagram’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Мазкур клуб мамлакатнинг иккинчи дивизионида тўп суради.
Аввалроқ Туре «Тамбов» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Ушбу клуб келаси мавсумдан Россия Премьер лигасида иштирок этиш имкониятини қўлга киритган.
Ўтган йилнинг декабрида Туре «Олимпиакос» билан шартномасини муддатидан аввал бекор қилганди. Шундан сўнг футболчи ҳеч қайси клуб билан келишувга эриша олмаган.
Маълумот учун, у фаолияти давомида «AСЕК Мимозас», «Беверен», Донецкнинг «Металлург» клуби, «Монако», «Барселона» ҳамда «Манчестер Сити» жамоаларида тўп сурганди.
Эслатиб ўтамиз, Туре Кот-д’Ивуар терма жамоасида умумий ҳисобда 102 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол уришга муваффақ бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)