News cover

Навоийда 14 нафар болани олиб кетаётган Matiz ЙТҲга учради, ҳайдовчи вафот этди

Навоий вилояти Нурота туманида 13 нафар боғча тарбияланувчисини олиб кетаётган Matiz иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. “Kun.uz” хабарига кўра, автоҳалокат оқибатида автомобилни бошқариб кетаётган оилавий боғча раҳбари шифохонада вафот этган.

Маълум қилинишича, ҳодиса 5 май куни эрталаб юз берган. Нурота туманидаги оилавий боғчалардан бирига раҳбарлик қилган 34 ёшли аёл 13 нафар тарбияланувчи ҳамда ўзининг 3 ойлик чақалоғини Matiz автомобилида боғчага олиб кетаётган бўлган.

Аёл болаларни яшаш манзилларидан боғчага олиб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотган. Оқибатда автомобил йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган.

Ҳодиса оқибатида аёл вафот этган, автомобилдаги болалар эса турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Ҳозирда бир нафар боланинг аҳволи оғир бўлиб, кома ҳолатида экани айтилмоқда. Яна 8 нафар бола вилоят марказидаги шифохонага олиб кетилган.

Нашр манбасига кўра, болаларни ташиган эр-хотин йиллар давомида автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб келган. Болалар мунтазам равишда шу тарзда уйдан боғчага ва боғчадан уйга олиб борилган. Ота-оналар ҳам бу ҳолатга эътироз билдирмагани айтилган.

Бугун, 17:01

Видеолар

News cover

Москвада зирҳли техникаларсиз парад: бунга деградация сабабми ё хавфсизлик?

News cover

«Аёлимни тирик қолганига шукр қиламан» — Мирзо Улуғбек туманидаги ЙТҲ тафсилотлари

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: