Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дональд Трамп Осакада G20 саммити иштирокчилари бўлган мамлакат раҳбарлари билан учрашганини, улар орасида диктаторлар ҳам бўлганини айтди.

«РБК»нинг хабар беришича, бу ҳақда Дональд Трамп Американинг Жанубий Кореядаги Осан ҳарбий базасида сўзга чиққанда айтган.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Мен Японияда кўп вақт ўтказдим. У ерга барча раҳбарлар билан учрашдим. Президентлар, бош вазирлар ва диктаторлар билан мулоқот қилдим», — деган у. Бунда Трамп диктатор деганда кимни назарда тутганига аниқлик киритмаган.

Осакадаги G20 саммити 28—29 июнь кунлари бўлиб ўтди. Саммит доирасида Трамп, шу жумладан Россия президенти Владимир Путин, Хитой раиси Си Цзиньпин, Япония бош вазири Синдзо Абэ ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Европа газ истеъмолини камайтирмоқда
Маҳаллий
Тошкентда ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (видео)
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги