Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

1 июлга ўтар кечаси соат 00.45 да Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги автомобиль ҳалқа йўлида жойлашган «Обод капитал» МЧЖга қарашли ёқилғи қуйиш шохобчасида алангаланиш рўй бергани ҳақида маълумот келиб тушди.

Фото: ФВВ

Фото: ФВВ

Орадан 10 дақиқа ўтиб ҳодиса жойига 12 та ўт ўчириш машинаси етиб келди. Ходимлар саъй-ҳаракати билан соат 01.24 да ёнғин жиловланди, соат 01.46 да эса тўлиқ бартараф этилди.

Ҳодиса оқибатида шохобчанинг 34 яшар ходими куйиш жароҳати олди ва касалхонага ётқизилди. Оператор хонаси томи, «Чинобод» нефтбазасига қарашли «МАЗ» бензовози, шунингдек, Matiz автомобили ёниб кетди.

Шохобчанинг 150 квадрат метр майдони ва 50 тонна ёқилғини асраб қолишга муваффақ бўлинди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди