Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов ўзининг Instagram’даги саҳифасида блогер Нозим Сафари ва Сардор Комилов ўртасида юзага келган зиддиятли вазиятга муносабат билдирди.

Скриншот: Instagram

Скриншот: Instagram
Бир-икки кун олдин иккита блогер орасида зиддият келиб чиққан. Булар — Нозим Сафари ва Сардор Комилов. Тушунишимча, «Sayyod.com» сайтининг бош муҳаррири ёритган масалага Нозим Сафари ҳақоратли сўз билан жавоб қайтарган. Кейин Сардор Комилов унинг устида шикоят ёзиб берган. Юнусобод РОВДсини ичида нима гап бўлганидан бизни хабаримиз йўқ… РОВДдан чиққанидан кейин Нозим Сафари ҳиссиётларга берилиб, жуда қаттиқ гапларни оммага ёзиб ташлаган. Бунга бошқа блогерлар ҳам қўшилган. «Мана, сўз эркинлиги дейишганди», «Мана, фикр эркинлиги. Ҳаммаси ёлғон, ҳаммаси эртак. Мана, бизни РОВДда чақиришди. У ерда биз билан қўпол муносабатда бўлишди», «Алламжонов биз сизга ишонган эдик. Эртаклар тугади!», деган жуда оғир-оғир гаплар янграб ўтди. Эртаси куни булар бир-бири билан дарров ярашволишди. Лекин билдирилган гап — отилган ўқ. Одамлар барибир ўқиди, фикрларини ёзди, баҳс-музокаралар бўлди. Бизнинг агентлигимиз ва Президентимиз томонидан олиб борилаётган очиқлик сиёсати, умуман давлатнинг бу йўналишдаги сиёсатини шубҳа остига қўйилишига сабабчи бўлди. Шунинг учун мен ўртоқ блогерлардан илтимос қиламан, ҳис-туйғуларга берилиб, бирданига бунақа шошма-шошарлик билан бутун бошли давлатни, агентлигимизнинг ишларини бунақа ерга уриб, ҳақоратли сўзларни ишлатмасликларини сўрайман. Чунки бу бизга нисабатан ҳурматсизлик…

Блогерга бирор-бир давлат идорасида босим, тазйиқ ўтказилса, бу бутун бошли давлатнинг ишлари ёлғон дегани эмас… Сўз эркинлиги — бировни ҳақорат қилиши керак дегани эмас…

Комил Алламжонов

https://www.instagram.com/p/BzXvTwily_v/?igshid=eksuoysgt7wx

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Роли сабаб томошабинлар танқиди ва ғазабига учраган машҳур актёр ва актрисалар (фото)
Дунё
Путиннинг аскарлар оналари билан учрашуви фейкми? Ушбу учрашувда аслида кимлар қатнашгани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 25 ноябрь куни 124 кишида коронавирус аниқланди