• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фискал децентрализация сиёсий децентрализациядан кейин бошланиши керак

    Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган аудиоёзув юзасидан Давлетов телеграм-канали «Фискал децентрализация сиёсий децентрализациядан кейин бошланиши керак» номли мақола чоп этди. Унда муаммони аниқлаш ва уни ечими бўйича қандай тадбир амалга оширилиши кераклиги ҳақида фикрлар баён этилган. Қуйида мақола тўлиғича ҳавола этилди.

    Фото: Flickr

    Фото: Flickr

    Кўпинча давлат томонидан қабул қилинган ва амалга ошириш бошланган қарор ҳақида гап кетганда скептиклар томонидан янграйдиган навбатчи аргументлар бор: улардан бири — «велосипедни қайтадан кашф қилишни кераги йўқ». Аргументга эътироз бўлмаса-да, бундай ёндашув масалани ечими бўла олмайди. Негаки, велосипеднинг турли-тумани бор. Қандай турдаги велосипедни танлаш, уни тезлиги қандай бўлиши кераклиги, бизнинг йўллар бу уловга жавоб берадими йўқми — мана шу саволларни жавобини топсаккина кўзланган мақсадга эришиш мумкин.

    Ҳайриятки, давлат молиявий бошқаруви (public policy) назарияси мана шу саволлар устида йиллар давомида бош қотириб келади ва йиғилган тажрибалар ҳеч бўлмаганда ҳар қандай масалада тўғри қадам босиш бўйича умумий тавсиялар беради.

    Вазиятга қайтсак, сўнгги воқеалар маҳаллий ҳокимликларга ваколатлар ва имкониятлар (чексиз?) берилиши қадами, афсуски, бироз нотўғри босилди. Шу ўринда, қуйидаги тушунчаларни фарқлаб олишимиз керак: сиёсий децентрализация ва фискал децентрализация. Шакли жиҳатдан биздаги ҳолат — маҳаллий ҳокимларга пул маблағларини қолдириш ва уларни ишлатиш бўйича мустақиллик берилиши фискал децентрализацияга ўхшаб кетади.

    Ўзи аслида жараён нимадан бошланиши керак эди? Фискал децентрализация масаласида тажрибадан ўтган қандай умумқабул қилинган қоидалари мавжуд?

    Авваламбор, шуни тан олиш керакки, маҳаллий ҳокимликлар ихтиёрида пул маблағларини қолдириш, уларни ишлатиш бўйича фискал мустақилликни берилиши тўғри йўл. Сабаби, фискал децентрализациянинг (назарий жиҳатдан) қуйидаги афзалликлари мавжуд:

    • биринчидан, маҳаллий ҳокимият ўзининг ҳудудидаги аҳолининг эҳтиёжларини марказий ҳукуматдан кўра яхшироқ билади. Бошқача айтганда, ахборотга эгалик қилиш нуқтаи назардан қиёсий устунликка эга. Шунинг учун маҳаллий ресурсларни (мактаб таълими, медицина, ижтимоий ёрдам, маҳаллий инфраструктура) маҳаллий ҳукумат орқали тақсимлаш самаралироқ амалга оширилади;
    • иккинчидан, бу маҳаллий ҳокимиятлар ўртасида рақобатни пайдо қилади. Берилган ресурслардан ким самаралироқ фойдаланганини таққослаш имкони бўлади.
    Умуман олганда, фискал децентрализация сиёсати ўз ҳолича яхши ҳам, ёмон ҳам эмас. Энг муҳими, уни қандай ташкил этиш ва амалга оширишга боғлиқ. Масалан, децентрализация жараёнида ҳудудлар орасидаги ҳамда марказий ва маҳаллий ҳокимият ўртасидаги муносабатлар мувофиқлаштирилмаса айрим ижтимоий лойиҳаларнинг такрорланишига ва ресурсларни самарасиз ишлатилишига олиб келиши ёки регионлар ўртасида самарасиз рақобатни (масалан, солиқ солиш бўйича рақобатлашиш) ҳам пайдо қилиши мумкин. Энг ёмони, яхши ишламайдиган институтлар шароитида децентрализация маҳаллий ҳокимият идораларида коррупцияни янада кучайтиради.

    Бир сўз билан айтганда, децентрализация жараёни ҳокимият идораларининг барча функция ва вазифаларини, лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва молиялаштиришни қайтадан кўриб чиқишни тақозо этади.

    Шундай экан, децентрализация жараёни хаотик тарзда эмас, балки тизимли ва пухта ишлаб чиқилган стратегияга асосан ташкил этилиши керак. Бу жараён, шу билан бирга, давлатнинг бошқа муҳим функциялари — макроиқтисодий барқарорлик (инфляция, ишсизлик), даромадларни қайта тақсимлаш билан ҳамоҳанг бўлиши зарур. Биз тўхталган ҳолатлар фискал децентрализация масаласи бўйича бутун бошли давлат молиявий бошқаруви назария ва амалиётининг кичик бир бўлаги, холос. Шундай экан, бу жараённинг комплекс равишда таҳлил этилиб – унинг барча афзаллик ва камчилик томонларини аниқлаш тақозо этилади.

    Бизнинг ҳолатда қаерда хато кетди? Фискал ва сиёсий децентрализация бу бир танганинг икки томони. Фискал децентрализация жараёни биринчи навбатда маҳаллий ҳукумат раҳбарларининг маҳаллий аҳоли олдидаги ҳисобдорлигига асосланиб, сиёсий децентрализация амалга оширилгандан сўнггина бошланиши шарт.

    Шундай экан, қадамни тўғри ташлаш керак: модомики децентрализация қилмоқчи эканмиз, биринчи ўринда ҳокимларни сайлаш тизимини йўлга қўяйлик. Кейин эса — фискал децентрализация. Шундагина айрим ҳокимларнинг шахсий фазилатларини эмас, балки ўрнатилган тизимнинг камчиликларини аниқлаш ва тузатиш имкони бўлади.

    Японияда илмий тадқиқот олиб бораётган ўзбекистонлик иқтисодчи. 

    01.07.2019, 16:00   Изоҳ (0)   4462
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда 14 яшар укаси операциядан омон чиқмаган ака шифокорни пичоқлади

    01.07.2019, 15:47

    Зангиотадаги колониядан бир гуруҳ аёллар озод қилинди

    01.07.2019, 15:35

    UNESCO Бутунжаҳон мероси қўмитаси 43-сессиясида Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда

    01.07.2019, 15:21

    Ўзбекистонлик қиз Олмаотадаги халқаро гўзаллик танловида ғолиб бўлди (фото)

    01.07.2019, 14:59

    Тошкент яқинидаги АЁҚШда рўй берган ёнғинда бензовоз ва Matiz ёниб кетди

    01.07.2019, 14:48

    АЭС қурилиши учун Тузкон кўли яқинида танланган майдонда муҳандислик-тадқиқот ишларининг иккинчи босқичига старт берилди

    01.07.2019, 14:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.