Пекинда дунёдаги энг йирик аэропорт Дасин қуриб битирилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Аэропорт шаҳар марказидан 46 километр узоқда жойлашган. Унинг майдони 1 миллион квадрат метр. У ҳозирда дунёдаги энг йирик аэропорт ҳамда «энг қийин муҳандислик лойиҳасига эга аэропорт терминали» бўлиб турибди.
Бундан ташқари, Дасин тузилмавий тикувларсиз қурилган дунёдаги энг йирик бино бўлиб қолди. Аэропорт 2019 йил 30 сентябрда ишга туширилади. 2025 йилга бориб унинг ҳажми йилига 72 миллион одамни ташкил этади.
Изоҳ (0)