Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн тез кунларда «Барселона» ўйинчисига айланади, дея хабар берди Diario Sport.

Фото: Daily Express

Фото: Daily Express

Клублар ўзаро музокаралар олиб борди ҳамда футболчининг трансфери борасида келишиб олди. Ҳозирда келишувнинг қолган бир неча банди муҳокама қилинмоқда. «Барселона» «Атлетико» билан муносабатини бузишни истамайди.

«Барселона» франциялик футболчи учун Мадрид клуби ҳисоб рақамига 126 миллион евро ўтказадиган бўлди.

Бу пулни «матрасчилар» «Бенфика»дан Жоау Феликсни сотиб олиш учун сарфлайди.

Каталонияликлар мазкур маблағни бўлиб тўлашни хоҳламоқда. Мадридликлар эса бунга қарши эмас.

Келишувга кўра, ҳимоячи Нельсон Семеду ҳам Гризманнинг трансфер шартномаси бандига киритилиши мумкин. Томонлар бу борада якуний қарорга келиб бўлган, фақат унинг нархи борасида бир тўхтамга келинса бас.

Шу билан бирга «кўк-анорранглилар» бразилиялик ҳужумчи Неймарни ПСЖдан қайтариб олишни ўз олдига мақсад қилган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)