Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка режимини бекор қилиш тўғрисидаги петицияга модератор рад жавобини берди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев маълум қилди.

Фото: «Менинг фикрим»

Фото: «Менинг фикрим»

Яъни петиция овозга ҳам қўйилмади. Рад қилишнинг асоси сифатида доимий пропискани соддалаштириш бўйича кўп ишлар қилинаётгани айтилган.

«Ваҳоланки, мен пропискани соддалаштиришни эмас, бу тизимни бутунлай бекор қилишни сўраганман. Бу иккаласи мазмунан бошқа-бошқа нарсалар эканлигини тушуниш қийин эмас», — дейди Хушнудбек.

Модератор жавобининг сўнггида қуйидагича дейилади:

«Юқоридагилардан келиб чиқиб, мамлакатимизда ушбу соҳада ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилаётганлигини ҳисобга олган ҳолда, 2019 йил 2 февралдаги ‘Менинг фикрим’ веб-портали орқали электрон жамоавий мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаъги Низомга мувофиқ, ‘Менинг фикрим’ веб-порталига электрон жамоавий мурожаатни жойлаштириш ёки жойлаштиришни рад этиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун ваколатли давлат органлари ва модератор вакилларидан иборат таркибда тузилган Ишчи комиссия томонидан мурожаатингиз ‘Менинг фикрим’ веб-порталига жойлаштирилиши мақсадга мувофиқ эмас, деб топилди».

Лекин хулосада Низомнинг айнан қайси банди бўйича рад қилинганлиги айтилмаган. Хушнудбекнинг таъкидлашича, Низомда рад қилиш асослари аниқ саналган бўлиб, рад этилган петиция уларнинг бирортасига тушмайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди