Тошкентда «Йилнинг энг фаол журналисти» республика кўрик-танлови ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.
Танловда 200 нафарга яқин журналист ижодий ишлари билан қатнашди. Улар орасидан 25 нафар ғолиб ва совриндор аниқланди.
«Йилнинг энг фаол журналисти« сифатида эътироф этилганлар сафида «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев ҳам бор. Унинг Наманган вилоятига оид хабар ва репортажлари, хорижий сафарлардан тайёрлаган мақолалари, шунингдек, колумнистика йўналишидаги чиқишлари танлов ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди.
Изоҳ (0)