• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Юлдуз Усмонова Гулнора Каримовани қўллаб-қувватлаган хонандаларни танқид қилди (видео)

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзининг Instagram саҳифасига Гулнора Каримовани қўллаб-қувватлаётган ва унга озодлик сўраётган хонандаларни танқид қилган видеосини жойлади. Бу ҳақда Repost хабар берди.

    Фото: Repost

    Фото: Repost

    «Бир сафар улар (Гулнора Каримовани қўллаб-қувватлаган хонандалар — таҳририят изоҳи) гапиришган эди, индамаган эдим. Бу сафар ҳаддидан ошиб кетди. Санъаткорларимиз қаттиқ соғиниб, юраклари эзилиб кетибди. Гулнора Каримовани соғиниб, «Биз соғиндик. Қачон чиқасиз?» дейишибди. Чиқади бошингизга. Бало бўлиб.

    Ёки жуда яқин танирмидинглар? Мендан сўрасангиз бўлади. Ёнларида хизматда бўлиб, эрталабгача мана шундай қилиб, пулимни оломай ўтирган кунларим бўлган. Мендан сўрасангиз бўлади. Эй, қачон кўзингиз очилади, мусулмонлар?! Сизлар битта микрофонни ушлаб бугун ашула айтяпсизлар, эртага ҳеч ким эмассиз. Нега халқни бошини айлантиряпсизлар?

    Гулнора Каримовани давлат билган 1 миллиарди ташқарида. 1 миллиард долларда гапиряпмиз. Мен 1 миллиард сўмни гапираётганим йўқ. Давлатнинг 1 тийини ҳам халқники. Тушундингларми? Ҳали билмагани қанча.

    Ким нима деса орқасидан эргашиб… бўлди қилнглар энди. Олдин сиёсатчилар бизга тегарди, энди сизлар нимага тегяпсизлар? Бу пулни ким қайтаради? Бу халқни пули. Сеники билан меники эмас у. У халқнинг пули, давлатнинг пули. У сен билганинг, билмаганинг қанча. Шунча бева-бечорага уйлар берилди, қийналганга ёрдам бериляпти, қачон шундай бўлган?  Нима учун бу пулни сўрамаслигимиз керак? Сўраймиз! Мен ҳозир ўша пулни қайтиб келиши тарафдориман.

    У пулга биласизларми, нима қилса бўлади? Боғчалар, оиласини зўрға тебратаётганлар бор, орзу-ҳавасда юрганлар бор, ойликдан ойликкача зўрға яшайдиганлар бор, ота-онаси ишга кетиб, ўлиб кетганлар қанча, ўшаларга пул керак. Етим-есирга керак. Боғча керак, мактаб керак, билим керак, китоб керак. Бу қаердан келади, айтинглар? Сиз ўғрилаб қочсангиз, анавиниси қочса.. Мен қайси ўғрини соғинишим керак? У ўғри-ку. Йиғиштиринглар бунақа хом-хатала гапларингизни!

    Ижод қилингар! Микрофонни олиб, тузукроқ ашула айтишни ўрганинглар. Бугун сизларни камчиликларингизни айтмаётган бўлсак, бу ҳаддиларингдан ошиш дегани эмас. Сиёсатчилар бизга тегарди, ҳафа бўлиб интервью бергандик. Бугун тегмаяпти бизга. Нега сизлар сиёсатчиларга тегяпсизлар?! Аччиғим келаётгани шу.

    Бошидан сув томмаган одам бимайди нима эканлигини. Мен сизларга айтай. Чақирса бормасанг «запрет», бошингга кувалда тушади. Борсанг, пулингни оломай қайтасан. Мен яхши биламан бу кунларни. Йилнинг ярмиси хизматда ўтарди. Ҳозир пул ишлаяпмиз-ку. Отларингни битта-битта айтиб чиқишим мумкин. Соғинаётганлар, Жаҳонгир акани (Тошкент шаҳар ҳокими —таҳририят изоҳи) қўлидан чиққан санъаткорлар, сўрангларчи, Жаҳонгир ака соғиняптимикан. Шаҳар ҳокими. Ҳеч ким соғиниб, ўлаётгани йўқ. Чунки унинг бошига қор тушганда ўзи куради ва ўша қорни ким ёғдирганини билади. Сизлар билиб-билмай аралашаверасизларми? Агар ҳозир битта-битта отингни айтадиган бўлсам, халқни ичида лаънатга қолиб кетасизлар. Сизлар кечаси тинч ухлаяпсизлар. Кечаси 2 да ҳам, 3 да ҳам «ночнушка»да кетиб, ашула айтмагансизлар-ку. Мен айтганман, биламан. «Запрет» бўлганлардан сўранглар. Бугунги кун — халқнинг даври. Хурсанд бўлинглар. Омон-омон замонда яшаётганга Оллоҳга шукрона қилиб, халқни этагини ўпиб, халққа хизмат қилинглар».

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    «Мен билмаган нарсаларим бор экан. Ўзим учун тегишли хулоса чиқардим. Маслаҳатингиз учун катта раҳмат. Мен ўзбек халқини яхши кўраман  ва умримнинг охиригача хизмат қиламан», — дея изоҳ қолдирган хонанда Жаҳонгир Фозилжонов.

    Эслатиб ўтамиз, 25 июнь куни ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари ўзларининг Instagram саҳифаларида Гулнора Каримовани қўллаб-қувватлаб, challenge уюштирган эди. Артистлардан Жаҳонгир Фозилжонов, Зиёда, Ҳалима Ибрагимова ўзларининг Instagram саҳифаларига Гулнора Каримованинг суратини жойлаб, унга тезроқ тузалиб кетишини ва оиласига қайтишини тилаган. Айнан шу куни Ҳалима Ибрагимова ва Зиёда бир неча соатдан кейин ўзларининг постларини ўчириб ташлаган.

    https://www.instagram.com/p/BzNN4Ehjoud/

    27.06.2019, 18:56   Изоҳ (0)   198292
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Актёр Талъатбек Йўлдошев уйланди (фото ва видео)

    26.06.2019, 13:21

    Хонанда ва актёр Шароф Муқимов сурхондарёлик мухлисига уйланди (фото)

    26.06.2019, 11:27

    Дима Билан машинаси бузилиб қолгани сабаб 3 соат пиёда юрди

    13.06.2019, 07:01

    Миркомил Мусаев: Танлов қилишим жуда оғир бўлган. Якунда барибир «Миллион» жамоасида қолдим (видео)

    11.06.2019, 10:55

    Бари Алибасов операция олдидан васиятномасини янгилади

    07.06.2019, 16:35

    Алишер Файзнинг «Ашхобод» сайилгоҳидаги концерти «об-ҳаво шароити» туфайли қолдирилди

    06.06.2019, 19:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.