«Иссиқкўл» халқаро аэропорти Тошкентдан учиб келган биринчи йўловчиларни қабул қилди, бу ҳақда «Манас» халқаро аэропорти матбуот хизматига асосан Sputnik хабар қилади.
Хабарда айтилишича, 27 июнь куни аэропортда Тошкентдан келган биринчи чартер рейс тантанали равишда кутиб олинди.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясига қарашли Airbus A320 самолётида 133 йўловчи олиб келинди.
Авиақатнов мунтазам бўлади: рейс 27 июндан 6 сентябргача ҳар пайшанба кунлари амалга оширилади.
Изоҳ (0)