Таиланднинг Паттайя шаҳрида бўлиб ўтган бадиий гимнастика бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари умумий ҳисобда 13 та медалга эга чиқди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонлик ўсмирлар халқада, катталар эса 3 та халқа ва 2 та булавада ўтказилган гуруҳ машқларида энг юқори балл билан олтин медалларни қўлга киритди. Шунингдек, Тахмина Икромова тасмада машқ қилиш бўйича ҳам биринчи ўринни эгаллади. Айнан шу машқ бўйича ўтказилган гуруҳ баҳсида эса терма жамоа вакилларига иккинчи ўрин насиб этди.
Шу тариқа, мазкур Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 8 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғарди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)