Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 июнда «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 517-сонли қарори билан қабул қилинди. Бу ҳақда «Edu.uz» Telegram канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ, хорижий фуқаролар олий таълим муассасалари бакалавриатига ОТМ томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижасига кўра қабул қилинади.
ОТМларга умумий ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига мувофиқ маълумотга эга бўлган хорижий фуқаролар қабул қилиниши мумкин.Маълумот учун, илгари фақат МДҲ мамлакатларидан келган хорижий фуқаролар ОТМларга суҳбат асосида қабул қилинган, бошқа давлат фуқаролари тест топширган.
Изоҳ (0)