Грузия парламенти спикери Ираклий Кобахидзе истеъфога чиқди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Партия бош котиби Каха Каладзенинг сўзларига кўра, бу қарор халқ олдидага масъулият ҳисобланади.
Кобахидзенинг истеъфосига 20 июнь куни Тибилисида бўлиб ўтган қаршилик намойишлари сабаб бўлган.
Ўша куни Россия давлат думасининг депутати Гаврилов Грузия парламенти раисининг курсисига ўтириб олган. Бу ҳол эса радикал депутатлар орасида норозилик уйғотган ва мажлис тўхтатилган. Кечқурун радикаллар ва мухолифатчи кучлар парламентни ағдаришга киришган.
Грузия мухолифат кучлари Кобахидзенинг истеъфога чиқишини талаб қилган.
Уларнинг сўзларига кўра, Грузия расмийлари Гавриловга мамлакатни «тутқазиб» қўйиш орқали ватанини сотган.
Изоҳ (0)