Япониянинг «Саган Тосу» клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес футболчилик фаолиятини якунлашини маълум қилди.
Испаниялик ўз вақтида «Атлетико», «Ливерпуль» ва «Челси» клубларида тўп сурган.
Маълумот учун, Торрес 2018 йилнинг ёзидан буён Япониянинг «Саган Тосу» клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 35 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Япония чемпионатида 7 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та сариқ карточка ишлаб олди.
Эслатиб ўтамиз, у «Челси» сафида Европа Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва Англия Кубогида ғолибликни қўлга киритганди. «Атлетико» билан эса Европа Лигасида ғалаба қозонган.
Бундан ташқари Торрес Испания терма жамоаси таркибида 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида олтин медални қўлга киритган бўлса, 2008 ва 2012 йилларда икки бор Европа Чемпионатида ғалаба нашидасини сурганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)