Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Американинг Шимолий Каролина штатида яшовчи аёл ўзининг собиқ севгилисини 500 минг доллар ютуқ чиққан лотерея билетини ўғирлашда айблади, деб хабар беради Inside Edition.

Фото: Inside Edition

Фото: Inside Edition

Жасмин Уоткинсга Lucky for Life лотереясидан ютуқ чиққан. У барча ютуқни бирдагина олиб кетиши ёки умрининг охиригача ҳар йили 25 минг доллардан олиб туриши мумкин эди.

Аёл лотерея вакиллардан пулларни биргаликда олиб кетиш учун билетни суюклисига берган. Бироқ қиз ўрталарида пулни бўлиб олиш бўйича келишув йўқлигига қарамасдан ютуқни ўзига олиб қолишга урингани маълум бўлган. Таъкидлашича, улар лотереяларни маҳаллий дўконларнинг биридан харид қилишган.

Лотерея расмий вакилларининг сўзларига қараганда, ҳозирда Уоткинснинг шикояти кўриб чиқилмоқда, чунки ҳақиқатдан ҳам ютуқ кимга тегишлилиги борасида юридик баҳс мавжуд. Айни вақтда суд ҳали қарор қабул қилмагани сабаб пуллар ҳеч кимга тўланмаган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?