Украина президенти Владимир Зеленский олигархлар унинг жамоасининг сиёсий йўналишларини ишлаб чиқишга таъсир кўрсатмаётганини билдирди. Бу ҳада «ТАСС» хабар берди.
«Менинг президентлик жамоам коррупцион ўтмишга эга ва эски элитага алоқадор бўлмаган мутахассислардан иборат. Улар олигархлар таъсирига тушмайди ва эски элита таркибига кирмайди», — деган Зеленский.
Зеленский, шунингдек, «шубҳали келишувлар»га жалб этилган ёки қандайдир йўл билан президентни орбрўсизлантирган, исталган жамоа аъзолари билан алоқани иккиланмасдан узишига ишонч билдирди.
Изоҳ (0)