АҚШ маъмуриятида Эрондаги ядро объектига зарба бериш режаси муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда БМТдаги дипломатик манбаларга таяниб, The Jerusalem Post маълум қилди.
«Гап катта кўламдаги бомбардировка ҳақида кетмоқда. Аммо у битта аниқ нишон билан чегараланади», — дея таъкидлаган манба.
Мазкур масала бўйича музокараларда юқори мартабали ҳарбий раҳбарлар, Пентагон вакиллари ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчилари иштирок этаётгани билдирилмоқда.
Эрондаги айнан қайси ядро объектига зарба берилиши мумкинлигига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)