«Реал» ПСЖ ҳужумчиси Неймар трансфери борасида бир неча вариантларни кўриб чиқмоқда.
Marca’нинг хабар беришича, Мадрид клуби 27 ёшли ҳужумчининг трансферига жамоа ярим ҳимоячиси Каземирони ҳам киритмоқчи.
Қайд этиш лозим, парижликлар ушбу трансферлар ойнасида таянч ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолашни хоҳлаяпти. Каземиро эса Париж клуби учун энг мақбул вариант бўлиши мумкин.
«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан бразилияликнинг ўйинидан кўнгли тўқ, бироқ айни дамда унинг позицияси жамоада асосий ролни ўйнамайди. Шунинг учун клуб футболчини сотиш имкониятларини ҳам кўриб чиқиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Каземиро ўтган мавсум Ла Лигада 29 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ҳамда 1 та голли узатма берди.
Неймар эса Франция чемпионатида 17 та учрашув ўтказиб, 15 та гол урди ва 8 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)