Қирғизистон парламенти махсус комиссияси собиқ президент Алмазбек Атамбоевга нисбатан 6 та айбловни илгари сурди. Бу ҳақда Қирғизистон парламенти матбуот хизмати маълумотларига таяниб Sputnik хабар қилади.
Maxсус комиссиянинг икки ҳафталик иш фаолияти натижасида айбловларнинг сони 9 тадан 6 тага камайди.
Maxсус комиссия қуйидаги айловларни илгари сурди: Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва станцияга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилиши, Давлат тарихий музейи реконструкциясида коррупция иши, жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Кой-Таш ва Чон Сари-Ой қишлоқларида ер участкаларининг ноқонуний эгалланиши.
Пойтахт ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши алоҳида иш юритувига ажратилган. Шунингдек, собиқ президент исми Давлат тарихий музейини реконструкция қилиш иши билан ҳам боғлиқ.
Изоҳ (0)