19 июнь куни ижтимоий тармоқларда ИИБ формасини кийиб олган ҳайдовчи қандайдир буюм билан Captiva автомобилининг чап орқа эшигини ва олд чап қанотини тирнаган видеоси пайдо бўлди. Текширувлар натижасида бу воқеа 17 июнь куни соат 8:10 да юз бергани маълум бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Яшнобод туман Ички ишлар бошқармаси ходими Д.С. хизмат юзасидан йўлда кетаётганида Captiva автомобилининг ноқулай жойлашуви туфайли ўзининг Matiz автомашинасида ўтиб кетолмаган. Ходимнинг сўзларига кўра, илгари Captiva автомашинасининг ҳайдовчиси Э. Б. кўп марта машинасини мана шундай ҳолда қолдириб, бошқа ҳайдовчилар учун йўлни тўсиб қўйган. Огоҳлантиришларга эса эътибор бермаган.
Хабарда айтилишича, ИИБ ходимига нисбатан ички тергов ўтказилади. Зарарни қоплаш бўйича чоралар кўрилади.
Изоҳ (0)