Қозоғистонда рухсат берилмаган митингларни олдини олиш жараёнида 300 дан ортиқ полициячи жароҳатланди. Улардан 6 нафар шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Нур-Султон ва Олма-Отада оммавий норозилик акциялари ўтказилди. Сайлов кунида иккита йирик шаҳарда юзлаб кишилар қўлга олинди. Душанба, 17 июнь куни ҳам полиция кўплаб намойишчиларни ушлади.
Оммавий намойишларга аҳолини интернет орқали Францияда истиқомат қилувчи «Қозоғистон демократик танлови» (экстремистик деб тан олинган) ҳаракати раҳбари Мухтар Аблязов чорлади. У ўз тарафдорларини президент сайловларини бойкот қилишга чақирди.
«Уч юздан ортиқ полиция ходимлари тан жароҳат олди, ҳозирги вақтда улардан 6 нафари шифохонада. Бу 3 сутка – 9, 10, 11 июнь... Полиция ҳеч қандай махсус воситаларни қўлламади», — дейди вазир.
Эслатиб ўтамиз, сайлов даврида 9 ва 10 июнь кунлари Нур-Султон ва Олма-ота шаҳарларида ўтказилган ноқонуний митинглар давомида 700 га яқин киши қўлга олинган.
Изоҳ (0)