«Рома»нинг техник директори Франческо Тотти клубдан кетади, дея хабар берди Sky Sports.
Манбага кўра, Тоттининг жамоани тарк этиш масаласи ҳал бўлган. Бу ҳақда 17 июнь, душанба куни расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Маълум бўлишича, Тоттининг ўзи кетишга қарор қилган. Клубга янги бош мураббий ҳамда директор танлашда унинг фикри инобатга олинмаган. Шу билан бирга «Рома» президенти Жеймс Паллотта Франко Балдинини маслаҳатчи лавозимига ўтказди ва собиқ сардор ваколатини чеклади.
Эслатиб ўтамиз, Тотти 1992 йилда «Рома» сафида дебют ўйинини ўтказган ва 2017 йилда фаолиятини ушбу клубда тугатган. Шундан сўнг у клубда спорт директори Мончининг ёрдамчиси сифатида ишлаб келаётган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)