Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аҳоли томонидан билдирилаётган сўровларнинг аксарияти уй-жой билан боғлиқ. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов маълум қилди, дея хабар беради Zarnews.

Фото: Zarnews

Фото: Zarnews

—Бошланғич бадал тўловини амалга оширмаган фуқарога уй берилмайди. Ҳақиқатан ҳеч кими йўқ, уйга ўта муҳтож фуқаролар бўлса, марҳамат, ёрдам берамиз, — деди Турдимов Иштихон туманида ўтказилган навбатдаги сайёр қабул давомида.

— Маҳалламиз қабристонига ажратилган 5 гектардан зиёд ер майдонини одамлар ноқонуний ўзлаштириб оляпти, — дейди Иштихон туманидаги Хонақо маҳалласида яшовчи Ю.Алимов.

—Қабристонга ажратилиб, йиллар мобайнида бўш турган ҳудуддан аҳоли вақтинча фойдаланаётган бўлса, бунинг нимаси ёмон? — деди ҳоким. — Агар қабристонга тегишли жойга тош тўкиб, ноқонуний иморат қуриш, ерларни участка сифатида ўзлаштириш ниятида бўлганлар бўлса, бу ҳатти-ҳаракатларга чек қўйиш лозим.

Вилоят ҳокими йўл қурилиши, табиий газ таъминоти, ичимлик суви, мактабгача таълим муассасалари билан боғлиқ аҳоли мурожаатларини тинглар экан, коммунал хизмат борасидаги мавжуд муаммоларни рўй-рост ошкор этди:

— Вилоятнинг 62 фоиз аҳолиси табиий газ билан таъминланмаган. 2250 километрдан зиёд ички йўлларимиз таъмирга муҳтож. Бу муаммолар босқичма-босқич бартараф этиб борилмоқда.

Қабул давомида вилоят ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари аҳолининг 270 дан зиёд мурожаатини тинглади. Масалаларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)
Спорт
Бразилия терма жамоаси кетма-кет 8 марта мундиал чорак финалига чиқди