• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Совет қўшинлари томонидан қонга ботирилган «Прага баҳори». Ўшанда нима бўлган эди?

    «Дарё» колумнисти Ғайрат Йўлдош Чехословакия тарихидаги энг қонли кунлар бўлмиш «Прага баҳори» воқеаларини эсга олади.

    Фото: Wikipedia

    Иккинчи Жаҳон урушида фашистлар устидан қозонилган ғалабанинг асосий сабабчиси бўлган СССР урушдан сўнг бутун Шарқий Европада коммунистик тузумлар яратди. 1944 йилда уруш СССР ҳудудидан Шарқий Европа мамлакатларига кўчар экан, бу ҳудудда яшайдиган поляклар, руминлар, чехлар, словаклар, болгарлар, венгрлар, серблар, хорватлар, бошноқлар, албанлар ўзларини фашистлар зулмидан озод қилаётган совет армиясини хурсандлик ва миннатдорлик билан кутиб олди. Сўнг улар фашистларга қарши биргаликда жанг қилди. Ўшанда бир келиб ўрнашиб олган СССР уларнинг бошига бало бўлиб, кулфатлар ёғдиришини хаёлларига ҳам келтирмаган эди бу халқлар.

    Уруш тугаши ортидан Шарқий Европадаги аксарият мамлакатларда зудлик билан СССР кўмагида коммунистик партиялар тузилди ва ҳокимиятга келтирилди. Аммо бу мамлакатларнинг оддий аҳолисига содир бўлаётган воқеалар ёқмаётган эди. Чунки улар ёмғирдан қутулиб, дўлга тутилаётганини билиб турган эди. Ўшанда уларнинг қўлларидан ҳеч нарса келмади ва аксарият давлатларда коммунистик тузумлар ўрнатилиб, улар СССРга қарам бўлиб қолди.

    СССР ва коммунистик тузумга қарши биринчи кўтарилиш 1956 йилда Венгрия пойтахти Будапештда бўлди: пойтахт аҳолиси коммунистик тузумга қарши бош кўтарди. Ўшанда «бошқаларнинг кўзини мошдай очиб қўйиш учун» Будапештда Венгрия коммунистик усулда бошқарилишига қарши бўлганлар намойиши куч билан бостирилди. Кўплаб одамлар ҳалок бўлди.

    Орадан йиллар ўтиб, 1968 йилда энди чехлар бош кўтарди. Йўқ, чехлар аввалига тинчгина ислоҳотлар йўли билан коммунистик тузумдан воз кечмоқчи бўлди. Лекин Москва бунга йўл қўймади.

    Қуйида ўша воқеалар ҳақида сўз юритилади.

    Александр Дубчек (марказда).

    Александр Дубчек (марказда).
    Фото: «RG.ru»

    1968 йил, 5 январь. Чехословакияда раҳбар алмашди. Мамлакат коммунистик партияси Марказий қўмитаси биринчи котиби этиб Александр Дубчек тайинланди.

    Апрель ойига келиб Дубчек ёнидаги ишончли одамлар билан Чехословакияда сиёсий, маданий ва давлат бошқарувида ислоҳотлар ўтказиш режасини эълон қилди.

    Ислоҳотларга кўра, Чехословакияда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, матбуотни эркинлаштириш, ОАВ фаолиятида давлат назорати ва ролини камайтириш, бир партиявийликдан кўп партиявий бошқарувга ўтиш каби бир қатор демократик ўзгаришлар қилиниши кўзда тутилган эди.

    Аммо ўша пайтда социалистик лагерга хўжайин бўлган ва АҚШ бошлиқ капиталистик дунё билан кескин рақобат қилиб турган расмий Москвага Чехословакиянинг янги раҳбари эълон қилган ислоҳотлар дастури том маънода умуман ёқмади. Сабаби, Москва бу ислоҳотлар ортидан Чехословакияни ўз таъсир доирасидан чиқиб кетишидан қўрқди. Чунки унгача бир пайтлар Югославия ва Австрия худди шундай ислоҳотлар ўтказиб, охирида СССРга ортини ўгирганди. Москва Дучек ҳам ислоҳотлар баҳонасида Чехословакияни социалистик лагер таъсиридан олиб чиқиб кетади деган гумонга боради. Бунинг устига, ислоҳотларда «эркин матбуот», «ОАВда давлат назоратини камайтириш», «кўппартиявийлик» каби ташаббуслар ҳам бор эди ва улар Москвани хавотирга соларди.

    Фото: EuroNews

    Шундан сўнг СССР Чехословакия раҳбариятига бир ошкора, бир пинҳона «лаънати ислоҳотлар»дан воз кечиш ҳақида «маслаҳат» берди. Аммо Дубчек ислоҳот ҳақидаги режаларида қаттиқ турди ва улардан воз кечмаслигини маълум қилди. Мамлакат зиёлилари, шунингдек, оддий аҳоли уни қизғин қўллаб-қувватлаётган эди.

    1968 йилнинг 15 июлида СССР бошлиқ социалистик лагер давлатлари томонидан НАТОга қарши ўлароқ тузилган Варшава шартномаси ташкилоти Чехословакия раҳбари Дубчекка «мамлакатда антисоциалистик кайфият кучайиб бораётгани ва, аҳвол шу тарзда давом этса, Чехословакияга ҳарбий блок қўшинлари киритилиши эҳтимоли юқорилиги» ҳақида таҳдид йўллади. Содда тилда айтганда, Дубчекка «жим юр, акс ҳолда жазойингни оласан» дейишди.

    Чехословакия компартияси жавоб хатида Варшава шартномаси ташкилотининг хавотирлари асоссиз экани ва мамлакат бошлаган ислоҳотларда бардавом бўлиши ҳақида ёзилган эди. Дубчек моҳиятан Москвага «қўлингдан келганини қил» деб ошкора жавоб берган эди.

    1968 йил 29 июлга келиб Дубчек Брежнев ва бошқа бир қатор СССР раҳбарлари билан Чьерна-над-Тисоу шаҳарчасида ўтказган яширин музокараларида СССР қўшинларини Чехословакиядан олиб чиқиш ҳамда мамлакат ички ишларига аралашмаслик талабини қўйди.

    Бу мавзудаги сўнгги музокара 1968 йил 3 август куни Братиславада бўлиб ўтди. Унда СССР қўшинларини Чехословакиядан олиб чиқиб кетилишига келишилди.

    Оз сонли қўшинлар Чехословакия ҳудудидан қўшни Венгрия ва Польшага олиб чиқилди. Шундан кейин Варшава шартномаси ташкилоти давлатлари Чехословакия ишларига ҳарбий аралашув режасини туза бошлади.

    1968 йил 20 август куни СССР, Польша, ГДР, Венгрия ва Болгария ҳарбийларидан ташкил топган қўшин Чехословакия билан имзоланган битимни бузиб, ушбу мамлакат ҳудудига бостириб кирди. Саноқли соатларда 124 минг ҳарбийдан иборат армия Чехия ва Словакиянинг муҳим стратегик объектларини эгаллади.

    Фото: BBC

    Ҳодиса ортидан Дубчек зудлик билан Чехословакия коммунистик партияси Марказий қўмитаси мажлисини чақирди ва Варшава шартномаси ташкилоти ҳарбий блоки Чехословакияни босиб олишига қарши қандай чоралар кўриш мумкинлигини муҳокама қилди. Сўнг радиоэфир орқали фуқароларга тинчликни сақлаш ва жойлардаги Варшава шартномаси ташкилоти ҳарбийлари билан можаро чиқармасликни сўради. Бир томондан эса Брежневга СССР қўшинлари бошлиқ ҳарбий кучларни мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетишни талаб қилиб нота юборди.

    21 август куни тонгги соат 4:30 да совет қўшинлари бронотехника ва танклар ёрдамида Чехословакия коммунистик партияси Марказий қўмитаси биносини ўраб олди.

    Соат 10:00 да Дубчек, бош вазир Черник, парламент раиси Смрковский, Миллий фронт раҳбари Кригел ва яна бир қатор юқори мансабли шахсларни қўлга олиб, БТРларда аэродромга олиб бориб, Москвага олиб кетишди.

    Уларни бир неча кун давомида Москвада тутқунликда ушлаб туриб, сўнг 15 пунктдан иборат, СССР манфаатлари бирламчи инобатга олинган баённомага имзо қўйишни таклиф этишди. Аммо Дубчек ҳужжатни имзолашга рози бўлмади. Шундан сўнг Москва Чехословакия коммунистик партияси биринчи котиби Дубчекни «соғлиги ёмонлашгани учун» лавозимдан озод қилиш ҳамда Густак Гусевни унинг ўрнига тайинлаш ҳақида Чехословакия коммунистик партияси номидан қарор эълон қилиб юборди. 23 августда янги қўғирчоқ раҳбар Густак Гусев СССР талаб қилган протоколни имзолаб берди. Шундан сўнг Чехословакиянинг Москвага тутқун сифатида келтирилган раҳбарлари ортга қайтарилди.

    Баённомада «Чехословакия бир партиявий коммунистик тузумдан воз кечмаслиги», «социализм йўлидан оғишмай тўғри бориши» ва «бундан буён Чехословакия ҳудудида совет армияси жойлаштирилиши» каби оғир шартлар бор эди.

    Ўшанда мамлакат раҳбариятини ҳарбийлар КГБ назоратида Москвага олиб кетгани ҳақидаги хабарни яширинча фаолият кўрсатаётган радиолар орқали бутун мамлакатга тарқатишди. Шундан сўнг мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари бошланиб кетди. Айниқса пойтахт Прагада кўплаб инсонлар совет армияси оккупацияга қарши намойишларга чиқди. Кўчаларга баррикадалар ўрната бошлашди. Қурол ўрнига Молотов коктейли тайёрлаб олишди. Ўртада тўқнашувлар бошланди. Намойишчилар совет танкларига қарата Молотов коктейлларини ота бошлади.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Совет армияси ҳеч кимга раҳм-шафқат қилмади, йўлидан ким чиқса, эзиб янчиб кетаверди. Умумий ҳисобда тинч аҳолидан 150 га яқин киши ҳалок бўлди. Минглаб инсонлар тан жароҳати олди. Прага кўчаларида ҳаммаёқ қип-қизил қон бўлди.

    Халқ тўполони аста-секин тинчиди. Танкка қарши мушт билан жанг қилиб бўлмаслигини чехлар тушуниб етди.

    Орадан бироз ўтиб, Дубчекни Чехословакия коммунистик партияси сафидан ўчиришди ва уй қамоғига тиқиб қўйишди. У 1985 йилда, СССР тахтига Михаил Горбачёв келиб, ошкоралик ва қайта қуриш бошланганида уй қамоғидан озод бўлди ва Чехословакия озодлиги учун ҳаракат бошлади. Дубчек 1989 йилда Чехословакия коммунистик тузумдан қутилишида муҳим роллардан бирини бажарди. Александр Дубчек 1992 йилда автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлди.

    Куни кеча Чехия парламенти 1968 йил, 21–22 август кунлари намойишларда иштирок этган ва Варшава шартномаси ташкилоти ҳарбийларига қарши намойишларга чиққан инсонларга «ҳарбий ҳаракатлар иштирокчи фахрийси» мақомини бериш ҳамда 22 августни Умумхалқ хотира куни деб эълон қилиш ҳақидаги қонунни муҳокама қиляпти. Агар у қабул қилинса, Чехияда 22 август Умумхалқ хотира байрами деб нишонланади ва ўша талотўпларда қатнашган шахсларга «ҳарбий ҳаракатлар иштирокчи фахрийси» деган мақом берилади. Нима бўлишидан қатъий назар, ушбу фожиали воқеалар СССРнинг асл юзини тушунишга, нега Шарқий Европада совет ўтмишига бу қадар салбий муносабатда бўлишларини тушуниш мумкин.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    16.06.2019, 18:55   Изоҳ (0)   114184
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.