Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Футбол бўйича Копа Америка—2019 мусобақасининг иккита гуруҳида 15 июнь, шанба куни 1-тур доирасида 2 та ўйин бўлиб ўтди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Куннинг дастлабки ўйинида «А» гуруҳидан ўрин олган баҳсда Венесуэла терма жамоаси Перу термаси билан баҳс олиб бориб, 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

«B» гуруҳи вакили бўлган Лионель Месси етакчилигидаги Аргентина термаси эса Колумбия терма жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувда ҳисоб 71-дақиқада колумбияликлар аъзоси Рожер Мартинес томонидан очилди. Орадан 15 дақиқа ўтиб А Серия тўпурарларидан бири Дуван Сапата ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Қайд этиш жоиз, Сапата 81-дақиқада Радамель Фалькао ўрнига захирадан майдонга туширилган эди.

Шу тариқа Аргентина терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади.

Копа Америка—2019

1-тур баҳслари

15 июнь, шанба

«А» гуруҳи

Венесуэла—Перу 0:0

Венесуэла – Фаринес, Вилянуева, Чанселёр, Росалес, дел Пино Маго, Морено (Эрнандес, 78), Ринкон, Мурильо (Сотелдо, 84), Эррера, Саварино (Мачис, 69), Рондон.

Перу – Галесе, Самбрано, Трауко, Адвинкула, Абрам, Тапия, Йотун (Polo, 67), Куева (Флорес, 46), Гонсалес (Каррильо, 88), Герреро, Фарфан.

Огоҳлантиришлар: дел Пино Маго (6), Тапия (26), Эррера (82), Каррильо (90).

Четлатиш: дел Пино Маго (75).

«B» гуруҳи

Аргентина—Колумбия 0:2

Голлар: 0:1 —  71 Мартинес, 0:2 — 86 Сапата.

Аргентина – Армани, Отаменди, Тальяфико, Пецелиа, Саравия, Ди Мария (де Паул, 46), Паредес, Родригес (Писарро, 67), Ло Чельсо, Месси, Агуэро (Суарес, 79).

Колумбия – Оспина, Тесилио, Медина, Мина, Санчес, Куадрадо (Лерма, 64), Хамес, Урибе, Барриос, Фалькао (Сапата, 81), Муриэль (Мартинес, 14).

Огоҳлантиришлар: Фалькао (19), Родригес (42), Саравия (52), Паредес (55), Куадрадо (60), Сапата (87), Лерма (90)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар