Тошкентда эски Тезиковка ҳудудида тўхтаб турган машиналар устига уй қулаб тушди. Бу ҳақда Telegram’даги «НашТаш» гуруҳида хабар берилмоқда.

Фото: Telegram / «НашТаш»

Тахминларга кўра, бинони бузиш ишлари олиб борилаётганда машиналарни уй босиб қолган. Суратда оқ ва металл рангли иккита Nexia вайроналар остида қолгани, уларга анча жиддий шикаст етганини кўриш мумкин.