АҚШнинг Жанубий Каролина штатида 5 нафар фарзандини ўлдирган ота ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.
Фарзандларини ўлдиргач, ота 9 кун уларнинг жасадини олиб юриб, сўнг ахлат қопига солган ва Алабама штатидаги йўл четига ташлаб кетган.
Кичик Тимоти Жонс қилмишига турли исботлар келтирилганда ҳам ҳеч қандай эмоция кўрсатмади. Уни бир умрга озодликдан маҳрум қилишлари ҳам мумкин эди. Аммо прокурорлар суддан ўлим жазосини қатъий талаб қилди.
«Агар суд маслаҳатчиларидан кимдир Жонс бундай жазога лойиқлигига шубҳа қилса, у Алабамада ташлаб кетган 5 та қопдаги жасадларни эсласин», — дейди хотинининг адвокати судда.
Аммо Жонснинг адвокати суд маслаҳатчиларидан раҳм қилишларини сўраган.
Жонс — беш йил ичида Жанубий Каролинада ўлимга ҳукм қилинган иккинчи одам. 2011 йилдан буён мамлакатда ҳеч ким қатл қилинмаган. Шунингдек, ўлимга олиб келувчи укол дорилар ҳам мавжуд эмас.
Хотини уни ташлаб кетгач, Жонс ўз ҳукмини ўтказадиган одами йўқлигини кўтара олмади. У доим хотинининг ҳар бир ҳаракатини назорат қилар эди. Адвокатнинг сўзларига кўра, фарзандларининг васийси бўлган, йилига 80 минг доллар ишлайдиган компьютер инженери онасини соғинган фарзандларига нисбатан ваҳший муносабатда бўлган.
Жонс дастлаб Нахтан исмли 6 ёшли ўғлини электр розеткани бузиб қўйганини отасига эмас, телефон орқали онасига айтгани учун ўлдирган. Кейин эса бирин-кетин бошқа фарзандларини ҳам ўлдирган.
Изоҳ (0)