Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Севастополнинг Балаклава туман суди ноқонуний равишда биоресурларни қўлга киритишда айбланган «ЯМК-0041» кемасининг капитани Виктор Новицкийга ҳукм чиқарди, деб хабар беради Meduza.

Фото: «Примечания»

Фото: «Примечания»

Суд Новицкийни 550 минг рубль (8,5 минг доллар) жаримага тортди. Бироқ «жиноят вақтида етказилган зарар 440 минг рублга тенглиги» ва Новицкий қамоққача ушлаб туриш муассасасида олти ой сақлангани сабаб у жаримадан озод этилган.

Новицкий сўнгги бир неча ой давомида мамлакатни тарк эта олмаган ва Қримдаги квартираларнинг бирида ижарада яшаб келаётган эди. Эндиликда у бемалол мамлакатдан чиқиб кета олади.

Украинанинг «ЯМК-0041» кемаси 2018 йил май ойининг бошида Қрим қирғоқлари яқинида ноқонуний фаолияти сабаб қўлга олинган эди. 2018 йилнинг октябрида кема экипажи Украина чегарачилари томонидан қўлга олинган Россиянинг «Норд» кемаси денгизчиларига алмаштирилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар