Ёзнинг иссиқ кунларида салқин ичимликларга бўлган талаб ортиб, аҳоли гавжум жойларда, бозорларда турли шарбатлар, морс, айрон каби чанқоқбосди ичимликлар савдоси авж олади. Бу ҳақда ЎзА хабар қилади.
Кўчма савдо билан шуғулланувчи шахслар томонидан санитария-гигиена талабларига риоя қилинмай, қўлбола усулда тайёрланиб, сифат назоратисиз сотилаётган ичимликларни истеъмол қилиш инсон саломатлиги учун хавф туғдириши табиий. Ушбу ичимликларни тайёрлаш жараёни, сақланиши ва тарқатилиши назоратга олинганми? Масъуллар бу саволга қандай жавоб беради?
Изоҳ (0)