Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов БААда уни кўпчилик қўллаб-қувватлайди, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «Sports.ru» ёзмоқда.
«UFC 242 катта шов-шувга айланади. БААга борганимда у ерда аралаш жанг санъатини жуда ҳам яхши кўришларига амин бўлдим. Кўчада хотиржам юра олмайсиз.Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб ва Дастин Порье ўртасидаги кечадиган жанг 7 сентябрь куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади.У ерда мени Доғистондаги каби қўллаб-қувватлашади. Улар мен учун қайғуришади — буни ҳис қилмоқдаман.
Мазкур мусобақанинг БААда ўтишига ҳайратланмаяпман. UFC ушбу минтақага мурожаат қилиб тўғри қилди. Абу-Дабида бажонидил жанг қиламан», — деди Нурмагомедов.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)