Forbes журнали 13 июнь куни дунёдаги энг бадавлат рэперлар рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради «Газета.ru».

Дунёдаги энг бой рэпер дея Jay-Z тан олинди. У бутун давлати 1 миллиард доллардан ошган илк хип-хоп артистга айланган. Таъкидланишича, қўшиқчи Armand de Brignac Champagne shampan бренди ҳамда Tidal striming сервисида ўз улушига эга.

Шунингдек, у D’Usse каби коняк брендига ҳам эгалик қилади, турли компанияларга инвестиция киритади. Бундан ташқари рэпер томонидан ташкил этилган Roc Nation компанияси ҳам катта даромад келтиради.

Рўйхатнинг иккинчи поғонасидан рэпер ва продюсер Dr.Dre ўрин олган. Журнал унинг бойлигини 800 миллион долларга баҳолаган. Учинчи ўрин эса хип-хоп ижрочи, бунга қадар Puff Diddy ва P.Diddy номлари билан танилган Diddy’га насиб этди. У 740 миллион доллар бойликка эгалик қилади. Ундан кейинги ўринда Канье Уэст 240 миллион доллар билан кетмоқда.