Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Яккасарой тумани МИБ томонидан аукцион савдоларига қўйилган Тошкентдаги Chelsea паби ва Тошкент вилоятидаги Cinara’s ресторан тармоғининг бир қисми биринчи уринишда сотилмади. Бу ҳақда Spot хабар берди.

Фото: «Э-аукцион»

Фото: «Э-аукцион»

Биринчи лот 4 миллиард сўмга, иккичиси эса 6 миллиард сўмга баҳоланган. Савдолар 13 ва 14 июнда ўтказилди ва ҳеч қандай натижаларсиз якунланди. Chelsea паби аукционга қайта қўйилди, Cinara’s ҳам шундай қилиниши кутилмоқда.

Аукционда иштирок этиш учун лотнинг бошланғич нархининг 5 фоизи миқдорида закалат тўлаш лозим.

Caravan Group асосчиси Тимур Мусин май ойида ўтказилган матбуот анжуманида ресторанлар аукционга қўйилишига олиб келган қарздорлик қандай пайдо бўлгани, вазиятнинг икки ривожини тақдим этган эди. У, шунингдек, аукционга бутун Cinara’s ресторани эмас, унинг тўртдан бир қисми қўйилганини таъкидлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар