«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн «Барселона» ўйинчисига айланишга яқин турибди. Бу ҳақда Мадрид клуби ижрочи директори Мигел Анҳел Ҳил Марин хабар берди.
«Биз Гризманнинг «Барселона»га ўтишини март ойидаёқ билгандик», — дейди функсионер.
Эслатиб ўтамиз, французнинг «Камп Ноу»га келиши Каталония клуби ўйинчилариднинг норозиликларига сабаб бўлганди.
Маълумот учун, Антуан Гризманн 2018/19 йилги мавсум «матрасчилар» сафида Ла Лигада 37 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 10 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)