Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда, фуқаро А.Х.нинг аризасига асосан ўтказилган терговга қадар текширишда, чет эл фуқароси А.В. фуқаро А.Х.дан харид қилган 3 дона iPhone XS Max русумли уяли алоқа телефон аппаратлари учун берган 3025 АҚШ долларидан 3000 АҚШ доллари қалбаки эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, аксиз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)