«Ўзбеккино» миллий агентлиги Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод шаҳарларида «Ўзбекистон киноси» кунларини ўтказди, бу ҳақда ЎзА хабар қилади.
Уч кун давом этган тадбирда Рашид Маликовнинг «Сабот», Сарвар Каримовнинг «Сарвқомат дилбарим», Умид Ҳамдамовнинг «Иссиқ нон» бадиий, Александр Гамировнинг «Хожаи Жаҳон Абдулхолиқ Ғиждувоний» ҳужжатли фильмлари намойиш этилди.
«Қирғиз халқи бизни жуда илиқ кутиб олди. Қирғизистоннинг бир нечта телеканаллари кўрсатувлари меҳмони бўлдик. Айниқса, Карим Мирҳодиев ва Адиз Ражабовнинг ойнаи жаҳон орқали чиқиши Қирғизистон халқига манзур бўлди, деб ўйлаймиз. «Иссиқ нон» фильми ҳам зўр қизиқиш билан томоша қилинди», — дейди «Ўзбеккино» миллий агентлиги матбуот котиби Барно Ўнгбоева.
Изоҳ (0)