Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани «Гандумтош» маҳалласида жойлашган хусусий корхонага қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехи кўздан кечирилганда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланган, бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси «Дарё»га маълум қилди.
Яъни, бунда ҳуқуқбузар корхонага ўрнатилган электрон газ ҳисоблаш ускунасининг фильтр қисмига пўлат сим ўтказиб, ҳисобга олиш приборларини кўрсатгичини тўхтатиб қўйишни мақсад қилган.
Ҳолат юзасидан, Жиззах вилоят бўйича газ таъминоти ҳудудий филиалининг ҳисоб-китоб хулосасига кўра, 56 та горелка ва 28 та камера бўлган ушбу хусусий корхона томонидан таъминотчи корхона манфаатига 66 миллион 576 минг сўм миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.
Ноқонуний хатти-ҳаракат бўйича корхона раҳбари бугунги кунда пушаймон эканлигини билдириб, етказилган зарарни тўлиқ қоплади.
Изоҳ (0)