Ижтимоий тармоқлар орқали кутилмаганда Мустақиллик майдонидаги фавворанинг олиб ташланаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Аммо ундай эмас. Ҳозирда бу ерда тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур фавворанинг қурилганига 50 йил бўлган. Ҳозирда унинг айрим жойлари дарз кетган. Хабарда айтилишича, агар вақтида таъмирланмаса метрога сув тушиш эҳтимоли бор.
Қолаверса, фаввора у вақтга нисбатдан 8 баробар кўп электроэнергия истеъмол қилади. Ҳозирги кунда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари сабаб электр янада тежалади.
Шу йил охирига қадар фаввора таъмирланиб, замонавий кўринишда қайта ишга туширилади.
Изоҳ (0)