Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби, режиссёр Жавлон Тошхўжаев узоқ давом этган хасталикдан сўнг 75 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Жавлон Тошхўжаев 1943 йилнинг 11 декабрида Тошкентда туғилган. 1953 йилдан бошлаб (10 ёшидан) Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг болалар таҳририятида ҳаваскор диктор, 1960—1974 йилларда олий тоифадаги телерадиорежиссёр лавозимларида ишлаган.
Радио фонотекаси «Олтин фонди»да 200 дан зиёд асарлари мавжуд. У «Табассум» радиожурнали, «Дугонажонлар», «Ёшлик радиостанцияси» «Аланга» радиожурналлари асосчисидир.
Изоҳ (0)