Ўзбекистонлик Милана Пак «Децкая новая волна» ёш ижрочилар танловида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Милана Пак Instagram’даги саҳифасида маълум қилинди.
Биринчи ўринни россиялик икки бола Алиса Голомисова ва Денберел Ооржак эгаллади. Ушбу болаларнинг қўшиқларига клип олинади.
Иккинчи ўринни беларуслик Ярослав Соколиков эгаллади. Унинг қўшиғини студияда ёзиш харажатлари қопланади.
Ўзбекистонлик Милана Пакка эса учинчи ўринни эгаллагани учун «Децкое Евровидение-2019» танловида томошабин сифатида иштирок этади.
Танлов ҳакамлар ҳайъатида Лев Лешенко, Юлианна Караулова, Юлия Савичева ва Игорь Крутой каби санъаткорлар бор эди.
Изоҳ (0)