Миллиардер Алишер Усмонов ёрдамида Наманганда 18 қаватли бизнес-марказ қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров маълум қилди, дея хабар беради «Дарё» мухбири.
Бугун, 7 июнь куни Наманган шаҳрида «Doing business with Namangan - 2019» халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади.
«Наманган шаҳрида Алишер Бурҳонович ёрдамида конгресс залига эга, жаҳон талабларига жавоб берадиган 18 қаватли бизнес-марказ қурилмоқда. Кейинги халқаро инвестиция форумлари шу марказда ўтади», — деди Хайрулло Бозоров.
Изоҳ (0)