Испания олий суди диктатор Франциско Франконинг жасадини Қурбонлар водийси мемориал комплексидан чиқариб ташлаш жараёнини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Мамлакат ҳукумати буни 10 июнь куни амалга оширишни режалаштирганди.
Суд Франконинг 7 нафар неварасини бу иш бўйича узил-кесил қарор чиқарилгунга қадар жараённи тўхатиб туриш ҳақидаги илтимосини қондирди.
Расмийлар фуқаролар уруши қурбонлари мемориали марказида диктаторнинг қабри жойлашгани жамиятда ихтилофга сабаб бўлишини билдирмоқда.
Изоҳ (0)