Ўртаер денгизи парҳезининг таркибий қисми ҳисобланмиш қизил гўшт истеъмол қилиш тарқоқ склероз касаллигининг келиб чиқиш ҳавфини камайтиради. «Корреспондент.net»нинг хабар беришича, Кертин ва Австралия миллий университети олимлари шундай қарорга келган.
Мутахассислар 840 нафар одам иштирок этган узоқ муддатли тадқиқотлар давомида олинган маълумотларни таҳлил қилган. Тадқиқотдан мақсад таркибида ишлов берилмаган гўшт (қўй, мол ва чўчқа гўшти) бўлган Ўртаер денгизи парҳези билан тарқоқ склерозга олиб келувчи марказий асаб тизимининг демиелинизацияланиши бошланғич даражаси хавфини камайтириш ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш эди.
Маълум бўлишича, кунига 65 грамм гўшт истеъмол қилиш касаллик ривожланишини тўхтатиши мумкин.
Олимларнинг фикрича, бу унда микро ва макроэлементлар, хусусан, оқсиллар, темир, рух, селен, калий, D витамини ва B гуруҳи витаминлари мавжудлиги билан боғлиқ. Уларнинг айримлари асаб тизимининг нормал ишлашини таъминлайди.
Тарқоқ склероз сурункали аутоиммун касаллик бўлиб, унда бош мия ва орқа мия нерв толаларининг миелин пардаси эмирилади ва асаб тизимининг турли қисмларига таъсир қилади.
Изоҳ (0)