Олий рада депутатлари Украина президенти Владимир Зеленский томонидан киритилган импичмент ҳақидаги қонун лойиҳасини кун тартибига киритишдан бош тортди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Қонун лойиҳаси парламент йиғилишида кўриб чиқилиши учун зарур бўлган 226 овоздан атиги 110 таси йиғилди.
Шунингдек, президент томонидан киритилган яна бир ҳужжат — депутатлар сайлови ҳақидаги қонунчиликка қўшимчалар ҳам етарлича овоз тўплолмади.
Изоҳ (0)