Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

1 июнь куни Қорақалпоғистонда инсон ўлими билан якунланган ЙТҲ содир бўлди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

1 июнь куни номаълум ҳайдовчи Matiz русумли автомашинасини Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа тумани Амиробод ОФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда ҳайдаб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган Коинот маҳалласида яшаган 26 ёшли Н.С бошқарувидаги «Восход» русумли мотоциклни уриб юборган.

Номаълум шахс воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада мотоцикл ҳайдовчиси касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Элликқалъа тумани Сарибий ОФЙда яшовчи 31 ёшли Р.С бошқарувидаги Matiz русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди