Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Флорида штатидаги Клируотер шаҳрида жойлашган уйлардан бирига узунлиги 3 метрдан ошиқ бўлган тимсоҳ кириб қолди. Ошхона ойнаси орқали уйга кирган тимсоҳ бир неча шиша идишдаги виноларни синдириб, ҳамма жойни вайрон қилган, деб хабар беради Forum Daily.

Фото: Twitter / Clearwater Police Department

Фото: Twitter / Clearwater Police Department

Мазкур ҳодиса 31 май куни соат тунги 03:30 ларда содир бўлган. 77 ёшли Мэри Вишхузен ҳожатхонага йўл олаётиб, шовқинни эшитиб қолган ва ошхонасида таклиф қилинмаган меҳмонга дуч келган.

Вишхузен қўрқиб кетиб 911 га қўнғироқ қилган ва полиция офицерлари етиб келгунига қадар ётоқхонасидан чиқмаган.

Фото: Twitter / Clearwater Police Department

Фото: Twitter / Clearwater Police Department

Маҳаллий полициячилар ўзларининг Twitter’даги саҳифасига уйда тартибсизлик келтириб чиқарганидан хурсанд тимсоҳнинг расмини жойлаштирган.

Полиция ва овчиларнинг саъй-ҳаракати билан тимсоҳ уйдан чиқариб юборилган. Кутилмаган меҳмоннинг ташрифидан ҳеч ким жароҳат олмаган.

Фото: Twitter / Clearwater Police Department

Фото: Twitter / Clearwater Police Department

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид тақдимот билан танишди (фото)
Маданият
Томошабинлар меҳрига сазовор бўлган энг гўзал турк актрисалари (фото)
Маҳаллий
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди