Буюк Британияда яшовчи фуқаро Италия пойтахтига отланиб, навигаторга «Рим» сўзини хато киритгани сабаб Германияга келиб қолди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Германия полициясининг маълумотларига кўра, Ньюкаслда истиқомат қилувчи 81 ёшли фуқаро ўзининг навигаторига Rome эмас Rom дея ёзган. Натижада у Италия пойтахтидан 1440 километр узоқликда жойлашган Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия ерларидаги Ром қишлоғига келиб қолган.
Бу ҳам етмаганидек, эркак навигатор кўрсатган манзилга етиб келганида машинадан тушаётиб, унинг қўл тормозини тортмагани сабаб автомобиль симёғочга бориб урилган.
Шундан сўнг ёрдамга полиция етиб келиб, вазиятни ўрганган.
Содир бўлган воқеаларга қарамасдан қария яна Рим томон йўл олган.
Изоҳ (0)